Қадимий  шахарда янги йил шодиёналари 

Қадимий ва хамиша навқирон  Хива шахрида ҳам  Янги йил шодиёналари қизғин давом этмоқда.

“Ичан қалъа” музей  қўриқхонасига  кираверишда, Ота дарвоза олдида –  мехмондўстлик майдонида  ўрнатилган  кўркам  арча  атрофида  ўйин – кулгу, куй – қўшиқлар авжида.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри томонидан ташкил этилган байрам дастури махаллий аҳоли билан биргаликда айниқса, хорижлик ва маҳаллий  сайёхларга чексиз завқ-шавқ бағишламоқда. Қорбобо, Қорқиз турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги сахнавий лавҳалар, шунингдек,  шўх  қўшиқ ва рақслар кичкинтойларга ҳам, катталарга ҳам бирдек манзур бўлмоқда.

Барчанинг байрам шодлигига шодлик қўшилмоқда.

Did you like this? Share it!

0 comments on “Қадимий  шахарда янги йил шодиёналари 

Comments are closed.