2021-йил 6-август куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг 29-ижодий мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Тантанали маросим Хива шаҳридаги “Алпомиш” болалар оромгохида карантин қоидаларига амал қилган холда очиқ майдонда ўтказилиб, уни театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Давронбек Атабаев очиб берди.
Шундан сўнг вилоятнинг 11 туманидан келиб дам олаётган болажонлар учун театр 2021-йил II-чорак репертуар режаси асосида чех адиби Йозеф Лада эртаги бўйича Рохила Матниёзова саҳналаштирган “Сехрли олма” спектакли намойиш этилди. Тадбир жуда чиройли ва мароқли ўтди. Спектакл якунига етгач, Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хива шахар бўлими рахбари Гулнора Атамуродова театр жамоасига чуқур миннатдорчилик билдириб, ташкилот номидан махсус ташаккурнома тақдим этди.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.