ОГАҲИЙ ТАВАЛЛУД КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Буюк бобокалонимиз, миллатимиз фахри бўлган шоир, тарихнавис, таржимон ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 212 йиллиги республикамизда шунингдек вилоятимизда ҳам кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тадбирларда вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
17-декабрь куни Огаҳий номидаги ижод мактабида шоир таваллуд кунига бағишланган маънавий -маърифий тадбир катта таассуротларга бой бўлди. Айниқса , вилоят қўғирчоқ театри истеъдодли актёри Элёрбек Aтабaев томонидан саҳналаштирилиб, ўқувчилар томонидан ижро этилган Огаҳий ҳаёти акс эттирилган саҳнавий кўриниш тадбир қатнашчиларининг олқишига
сазовор бўлди.
Э, Aтабaев 5 та муҳим ташаббус доирасида ижод мактабида ташкил этилган тўгарак орқали ёш истеъдод эгаларини тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Саҳнавий кўриниш намойиши бу ҳаракатлар яхши самаралар бераётганини исботи бўлди.
Қўғирчоқ театри
матбуот хизмати.
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.