2021-йил 25-март куни соат 11:00да Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида “Бизнинг театр ” мавзусида илмий – амалий анжуман ўтказилди. “Театр томошалари хафталиги” доирасида бўлиб ўтган мазкур анжуман театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Маданият ходими Давронбек Атабаев раислигида ўтди. Тадбирнинг асосий мавзуси шоир ва таржимон, атоқли адиб Матназар Абдулхаким ижодига бағишланди.
Анжуманда театр директори Давронбек Атабаев “Матназар Абдулхаким ва театр”, театр адабий эмакдоши Давлатназар Юсупов “Матназар Абдулхаким таржимон, Пахлавон Махмуд рубойилари”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Отабек Исмаилов “Нутқ маданияти ва Матназар Абдулхаким ижодига шарх” мавзусидаги маърузалари билан чиқиш қилишди. Шунингдек, музокаралар ва фикр алмашувлар ҳам бўлиб ўтган анжуманда театр санъатига бефарқ бўлмаган мехмонлар ҳам иштирок этишди.

0 comments on “”