19-21 июнь кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси вилоят бўйлаб МТТлар ва болалар оромгохларида театр томошалари намойишларини давом эттириб, Қўшкўпир туманидаги “Дўстлик” оромгохида “Хива лазгиси” спектаклини, Янгибозор туманидаги “Пахлавон” ва “Шункор” оромгохларида “Дўстлик боғи” спектаклини ёш томошабин болалар эътиборига хавола қилишди. Шунингдек Хива туманидаги “Гулноза”, “Мубинабону” номли МТТларда ҳамда Хива шахридаги “Жасмина” номли МТТда репертуардаги қизиқарли спектаклларни тақдим этишди.

0 comments on “”