Ўтган ойнинг 22-санасида Хоразм вилояти қўғироқ театрига республика миқёсидаги бир гурух театр соҳаси мутахассислари ва мутассадди вакиллар ташриф буюриб, театрда 2021-йилда сахналаштирилган “Сехрли олтин қуш” ва “Сехрли олма” спектаклларини танқидий кўриб чиқиб, ўз таклиф- тавсия ва қимматли маслахатларини беришган эди. Ушбу тавсиялар асосида бир хафта давомида қизғин репетиция жараёнлари ўтказилиб, машғулотлар мобайнида спектакллардаги камчиликларни тўлдириш асосий эътибор марказида бўлди. Иккита спектаклнинг қайта ишланган талқини тасвирга олиниб, видео тасмаларга мухрланди.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.