2022-йил 14-феврал куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб “Бобурхонлик кечаси” ўтказилди. Унда театр адабий бўлими мудири Давлатназар Юсупов сўзга чиқиб, Бобурнинг ижодий мероси тўғрисида маьруза қилди. Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмида театрнинг етакчи актёрлари шоир ижодидан намуналарни ифодали ўқишди. Театр актёри Абдуёз Матчанов Бобур ижодига мансуб ғазал асосида қўшиқ куйлади. Тадбир мазмунли ва таассуротларга бой ўтди.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.