Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси барча Республика театр ходимларини “Маданият ва санъат ходимлар куни” муносабати билан муборакбод қилади.
2022 йил 15-апрел куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Театр директори Д.Атабаев, адабий бўлим мудири Д.Юсупов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмаиловлар театр ходимларини табрикладилар. Фаол актёрлар, ўрнак кўрсатган ижодий ходимларга ташаккурномалар топширилди. Уларга ижодий муваффақият, оилавий бахт — саодат тиладилар. Шунингдек Хива шахар хокими Т.Давлетов театр ходимларини “Маданият ва санъат ходимлар куни” билан табриклаб эсдалик совғалар топширди. Хива шахар “Ислом хўжа” мехмонхонаси тадбирлар ўтказиш залида байрам дастурхони ёзилди.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.