Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-февралдаги ПФ-6165-сон фармони 2-иловаси 20-банди ижросини бажара бориб, туризм, ички туризмини янада ривожлантириш борасида янги дастуришлаб чиқди. Ичан қалъа рахбарияти билан хамкорликда “Тунги Хива” мавзуидаги дастурида чет эллик сайёхлар, махаллий сайёхлар, шунингдек вилоят ва шахар ахолиси учун миллий қадриятларни ва халқ оғзаки ижоди намуналари тараннум этувчи рақслар, лапарлар, миллий чолғулар ижросидаги куйлар, миллий қўғирчоқлар томошаларини янги, янада кўркам намойиш қилмоқдалар. Айниқса “Лазги” рақсининг жозибаси, оханрабосини акс эттирувчи “Сурнай лазги”, “Гармон лазги”, “Масхарабоз лазги” турларини такомиллашган тарзда намойиш қилиниши томошабинларда хайратомуз таассурот қолдирмоқда.
0 comments on “”