Орол менинг тақдиримда
12-ноябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида “Орол менинг тақдиримда” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир бугунги кундаги энг долзарб масала: Орол фожеаси ва экологик вазият ҳамда табиатни авайлаб — асрашга бағишланди. Унда Хива шахар махалла кенгаши вакили З. Ибрагимова, “Эски қиёт” махалла фуқаролар йиғини раиси Б.Ражабовлар иштирок этиб, маъруза қилишди. Театр ижодий ходимлари, хонандалар: Д.Атаханов, Р.Оллақулиев, Э. Эгамовлар ижросида Ўзбекистон Қахрамони И.Юсупов қаламига мансуб “Жайхун шамоллари ”қўшиғи ижро қилинди.
Театр актёри Н.Назарова ижросида ҳам табиат мавзусидаги тарона янграган бўлса, ижодкор актёрлар А.Тиллаева, М.Машариповлар мавзуга оид шеърлардан ифодали ўқиб беришди.
One comment for “Орол менинг тақдирим”
spunky game
Sprunki Incredibox adds a fresh twist to music mixing with new beats and visuals. It’s a great pick for fans looking to expand their creativity. Check out more fun mods in Clicker Games.