Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг фармойишига биноан Республикамизнинг барча худудларида 2021-йил 13 март куни Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.
Жумладан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси ҳам мазкур хайрли тадбирдан четда қолмади. 13-март куни эрталаб театр биноси атрофлари ва йўлакларнинг озодалигини таъминлаш, шунингдек қордан тозалаш ишларида фаоллик кўрсатилди. Бинонинг ички хоналарида ҳам тозалик тадбирлари бўлиб ўтди.
Умумхалқ хайрия хашарини театрнинг барча ходимлари ахиллик ва хамжихатликда ўтказиб, юртимиз гўзаллиги ва озода, орасталигини таъминлашга ўз хиссаларини қўшишди.

Did you like this? Share it!

0 comments on “

Comments are closed.