Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021-йил 11-майдаги №12-сонли йиғилиш баёни бўйича Хоразм вилояти хокимлигининг 2021-йил 25-майдаги №13-сонли йиғилиш баёни асосида қабул қилинган жадвалга мувофиқ Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Хива Болалар шаҳарчасида ўтказилган маънавий –маърифий, ижодий учрашувда фаол қатнашди.
Мазкур тадбирда театр ижодкорлари чех адиби Йозеф Лада эртаги асосида саҳналаштирилган “Сеҳрли олма” спектаклини намойиш этишди.
Ушбу жараёнда янги спектаклнинг театр бадиий кенгашига тақдимоти ҳам ўтказилди. Томоша барчада ёрқин таассурот қолдирди.

0 comments on “”