23-июнь куни яшил худудларда ички туризмни йўлга қўйиш чора — тадбирлари бўйича Хива шаҳрининг тарихий масканларини зиёрат қилиш учун Наманган вилоятидан бир гурух мехмонлар ташриф буюрди.
Кутиб олиш маросимида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари миллий қўғирчоқлар билан иштирок этишди. Саёхат ва бадиий чиқишлар «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан суратга олинди.
2020 йил 12 июнь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Касаба уюшма қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Хива шаҳар Касаба уюшмаси раис Г.Атамуродова қатнашди. Йиғилишда Касаба уюшмаси фаолияти хисобати тингланиб, жамоа шартномаси лойихаси тақдим этилди.
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари карантин қоидаларига риоя қилиб, ўзаро ижтимоий- масофа сақлаган холда “Жалолиддин тулпори” спектаклининг репетицияларини ўтказишмоқда.
М.Шодиева сценарийси асосида Г.Юсупова сахналаштирган «Болари» спектакли театр бадиий кенгашида куриб чикилди. Бадиий кенгаш аъзолари сахна асарини янада пухта булиши учун репетицияларни кучайтиришни таклиф килди. Янги спектаклдаги барча камчиликлар бартараф этилгач, Узбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан мутахассислар жалб килиниб, ижобий хулоса олингач, намойиш этишга рухсат бериш тугрисида театр бадиий кенгашининг карори кабул килинди.