Хоразм вилояти қўғирчоқ театри эътибор марказида
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021-йил 18-май 99-сонида журналист Рўзимбой Хасаннинг Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий фаолиятига бағишланган мақоласи эълон қилинди. Мақолада Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 мухим ташаббусни хаётга татбиқ этиш борасида театрда олиб борилаётган ибратли ишлар атрофлича ёритилган. Унда Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида амалда қўлланилаётган янги лойихалар ва уларнинг болажонлар , ёшлар ва барча учун бирдек мухим тарбиявий ахамиятга эгалиги тўғрисида алохида тўхталиб ўтилганлиги эътиборга молик.
2021-йил 19-май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида жамоанинг кўп йиллик ижодий хамкори, Германия Федератив Республикасининг “Хамелеон” театри рахбари , режиссёр ва педагог Юрген Цахманнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Маълум-ки, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри 2004-йилдан буён Германиянинг Дармштадт шахри “Хамелеон” театри билан хамкорлик қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида Юрген Цахманн бевосита театрга келиб 3 маротаба спектакл сахналаштирган бўлса, театр жамоаси 2 марта Германия сафарида бўлишган. Шу зайл дустона алоқалар туфайли ўзбек-немис биродарлиги янада юқори чўққига чиқди. Германия давлати билан тўғридан тўғри масофадан туриб онлайн боғланган холда ташкил этилган тадбирда юқоридаги беминнат хизматлар эътирофи сифатида Юрген Цахманн Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021-йил 10- майдаги 225-сонли буйруғига асосан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан мукофотланди. Тақдирлаш маросимида Хоразм вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Сапаев, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри директори Д.Атабаевлар сўзга чиқиб, Юрген Цахманни қизғин муборакбод этишган бўлса, ўз навбатида немис театр мутахассиси хам эътибор ва эътироф учун бутун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдириб, бундан кейин хам Хоразм вилояти қўғирчоқ театри билан ўзаро ижодий хамкорликни давом эттиришини алохида таъкидлади.
2021-йил 5-6-май кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси вилоят маркази Урганч шаҳридаги № 4-10 сонли умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ўз ижодий сафарларини давом эттиришиб, ўқувчи ёшлар эътиборига репертуардаги энг сара спектаклларни хавола этишди
5-6 мая 2021 года Хорезмский театр кукол продолжил творческие гастроли по общеобразовательным школам № 4-10 города Ургенча и представил для учащихся лучшие спектакли из репертуара театра.
On May 5-6, 2021, the team of the Khorezm Regional Puppet Theater continued their creative journey around the secondary schools No. 4-10 in the center of Urgench, presenting to students the best performances in their repertoire.
4-май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг бир гурух ижодкорлари Урганч шахридаги “Мадина” ва “Малика” номли OHМТТларида “Қувноқ томоша” ҳамда “Афанди хангомалри” спектаклларини тақдим этиб, болажонларда жуда катта таассуротлар қолдиришди.
4 мая актёры Хорезмского областного театра кукол исполнили спектакли «Кувнок тамоша» и «Афанди Хангомалари» в детских садиках «Мадина» и «Малика» города Ургенча.
On May 4, a group of artists from the Khorezm Regional Puppet Theater performed «Cheerful Show» and «Efendi Khangomalri» at the Madina and Malika OHMTs in Urgench, leaving a lasting impression on the children.
2021-йил 3-май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари Урганч шаҳридаги № 6-сон умумий ўртаталим мактабида театр репертуаридан жой олган Мактаб хаётини ўзида акс эттирувчи “Мактаб қўнғироғи” спектаклини намойиш этишди.
3 мая 2021 года творческая группа Хорезмского областного театра кукол представили в средней школе № 6 города Ургенча спектакль из репертуара театра «Школьный звонок», отражающий жизнь школы.
On May 3, 2021, the creators of the Khorezm Regional Puppet Theater performed a play «School Bell» at the secondary school No. 6 in Urgench, which reflects the school life included in the theatrical repertoire.