2021-йил 17-19-май кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси вилоят маркази Урганч шаҳридаги № 8-15 сонли умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ўз ижодий сафарларини давом эттиришиб, ўқувчи ёшлар эътиборига репертуардаги «Мактаб қўнғироғи»спектакли намойиш этишди.
2021-йил 19-май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хоразм вилояти Урганч шаҳар “Нихол” инновацион таълим мактабида театр репертуаридаги “Олтин балиқ” спектаклининг русча талқинини маҳорат билан намойиш этишди. Театр актёрларининг мохирона ижроси томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри эътибор марказида
“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2021-йил 18-май 99-сонида журналист Рўзимбой Хасаннинг Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий фаолиятига бағишланган мақоласи эълон қилинди. Мақолада Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 мухим ташаббусни хаётга татбиқ этиш борасида театрда олиб борилаётган ибратли ишлар атрофлича ёритилган. Унда Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида амалда қўлланилаётган янги лойихалар ва уларнинг болажонлар , ёшлар ва барча учун бирдек мухим тарбиявий ахамиятга эгалиги тўғрисида алохида тўхталиб ўтилганлиги эътиборга молик.
2021-йил 19-май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида жамоанинг кўп йиллик ижодий хамкори, Германия Федератив Республикасининг “Хамелеон” театри рахбари , режиссёр ва педагог Юрген Цахманнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Маълум-ки, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри 2004-йилдан буён Германиянинг Дармштадт шахри “Хамелеон” театри билан хамкорлик қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида Юрген Цахманн бевосита театрга келиб 3 маротаба спектакл сахналаштирган бўлса, театр жамоаси 2 марта Германия сафарида бўлишган. Шу зайл дустона алоқалар туфайли ўзбек-немис биродарлиги янада юқори чўққига чиқди. Германия давлати билан тўғридан тўғри масофадан туриб онлайн боғланган холда ташкил этилган тадбирда юқоридаги беминнат хизматлар эътирофи сифатида Юрген Цахманн Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021-йил 10- майдаги 225-сонли буйруғига асосан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан мукофотланди. Тақдирлаш маросимида Хоразм вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Сапаев, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри директори Д.Атабаевлар сўзга чиқиб, Юрген Цахманни қизғин муборакбод этишган бўлса, ўз навбатида немис театр мутахассиси хам эътибор ва эътироф учун бутун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдириб, бундан кейин хам Хоразм вилояти қўғирчоқ театри билан ўзаро ижодий хамкорликни давом эттиришини алохида таъкидлади.
2021-йил 5-6-май кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси вилоят маркази Урганч шаҳридаги № 4-10 сонли умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ўз ижодий сафарларини давом эттиришиб, ўқувчи ёшлар эътиборига репертуардаги энг сара спектаклларни хавола этишди
5-6 мая 2021 года Хорезмский театр кукол продолжил творческие гастроли по общеобразовательным школам № 4-10 города Ургенча и представил для учащихся лучшие спектакли из репертуара театра.
On May 5-6, 2021, the team of the Khorezm Regional Puppet Theater continued their creative journey around the secondary schools No. 4-10 in the center of Urgench, presenting to students the best performances in their repertoire.