Янгиликлар

2021 йил 27-апрель куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари Қашқадарё вилояти бўйлаб давом этаётган гастрол сафарининг навбатдаги кунида Қарши туманидаги 15-55-сонли мактабларда “Мактаб қўнғироғи” спектаклини намойиш этишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаларини 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2021 йил 9 февралдаги (10.02.2021 й. № 07-07/11-7) мажлис баёни ижросини таъминлаш ва шу юзадан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йил 11 февраль №60-сонли буйруғи ижроларини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Қашқадарё вилоятига ижодий сафарини бошлади.
26-апрел куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларида репертуардаги “Мактаб қўнғироғи” спектакли ўқувчилар эътиборига хавола этилиб, давомли олқишлар ва юксак эътирофга сазовор бўлди.

2021-йил 23-Апрелъ куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шаҳридаги 12 — сон МТТ да театр репертуаридаги “Анжуман” спектаклини ҳамда, Хива туманидаги 39-сон мактабда “Хива лазгиси” спектаклини намойиш этишди. Хар икки таълим – тарбия масканидаги томошалар барчага ёрқин таассуротлар бағишлади.

2021-йил 20-21 апрель кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарини бошлади. Таълим даргохларида театр репертуаридаги «Анжуман» ва «Хива лазгиси» спектакллари намойиш этилмоқда.

2021-йил 21-апрель куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси иштирокида вокал бўйича навбатдаги машқлар ўтказилди. Машғулотни театрнинг вокал бўйича репетитори Рустам Оллақулиев олиб борди.