Янгиликлар

2021-йил 9- апрелда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шахридаги “Ичан қалъа” музей –қўриқхонаси худудида Германиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасидан ташриф буюрган мехмонлар учун миллий қадриятларимизни тараннум этувчи театр томошаларини намойиш қилишди.

2021-йил 6-апрелдан Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг сахналаштириш бўлимида репертуар режанинг II-чорагига киритилган чех адиби Йозеф Ладанинг “Сехрли олма” спектаклини сахналаштириш жараёнлари бошланди

2021-йил 6- апрель куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Вилоятда оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назарот қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган режа –жадвалга асосан Янгиариқ тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарини бошлади.

6-апрелъ санасида Фламинго номли оилавий МТТ тарбияланувчи болажонлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида мехмонда бўлишиб, театр репертуаридан ўрин олган “Шер ва дуррож” спектаклини томоша қилишди.