2021-йил 22-март Хоразм вилояти қўғирчоқ театри олд майдонида “Театр томошалари хафталиги” нинг иккинчи куни ҳам жуда мароқли ўтди. Унда репертуардан жой олган “Карвон сарой” спектакли намойиш этилди. Томошадан бахраманд бўлган Хива шаҳри ва тумани ахолиси ҳамда мехмонлари, шунингдек жажжи болажонлар жуда катта таассуротларга эга бўлишди. Хафталик доирасидаги томошалар ва кўргазмалар яна давом этади
2021-йил 21-март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри олд майдонида Наврўз умумхалқ сайли билан бир пайтда “театр хафталиги ” доирасидаги томошалар ҳам бошланди. Театр жамоаси шаҳримиз ахолиси ва мехмонлари учун театрлаштирилган дастурларни намойиш этиб, қатнашчиларга хақиқий байрамона кайфият бағишламоқдалар.
2021йил 20март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шахрига вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган бир гурух мехмонлар учун шахарнинг тарихий маркази «Ичан қалъа» худудида Қўғирчоқ тамошалари, ҳамда «58-Хон» театрлаштирилган майдон тамошаларини намоиш этишди.
2021-йил 18-март куни Хоразм вилояти қўҳирчоқ театри жамоаси Хива шаҳридаги “Нуруллабой саройи” меъморий мажмуасида “Кўхна Хивада ёшлар сайли” шиори остидаги тадбир меҳмонларига Ферузхон ва сарой аъёнлари сиймоларидаги бадиий чиқишларини намойиш этишди.
Шунингдек, ушбу маданий тадбир доирасида Хиванинг тарихий маркази “Ичан қалъа” да ҳам қўғирчоқ томошаларини намойиш этишди.
2021йил 17 март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси, жумладан,актёрлардан Бекзод Баходиров, Фозилбек Давлетов ва Абдуёзжон Матчановлар Хива шаҳридаги 97-сон мактаб интернатида ўтказилган Наврўз шодиёналарида иштирок этишди.
Театр жамоаси мазкур тадбирда ўзларининг энг сара театрлаштирилган тамошаларини беғараз хайрия тарзида намойиш қилишди.