2021-йил 31 март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоасининг Урганч тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий гастрол сафари нихоясига етди. 23-мартдан бошланган спектакллар намойиши деярли 10 кун давом этиб, унда “Анжуман”, “Хива лазгиси”, “Шер ва Дуррож” спектакллари кўп сонли ўқувчи ёшлар эътиборига хавола қилинди.
2021-йил 29-март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоасининг Урганч тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб сафари яна давом этди. Театр ижодкорлари тумандаги № 2-12-4-43-7-37сонли умумий ўртатаълим мактабларида “Анжуман”, “Хива лазгиси” хамда “Шер ва Дуррож ” спектаклларини намойиш этиб, ўқувчи ёшларга маънавий озуқа ва қўтаринки кайфият улашишди.
2021-йил 27-мартда “Халқаро театр куни” муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият марказида ўтказилган тантанали тадбир ва тақдирлаш маросимида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоасидан ҳам вакиллар иштирок этди. Жумладан, театр бош режиссёри Гулбахор Юсупова ҳамда театр режиссёр ёрдамчиси Давронбек Худайбергановлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар
«27-март Халқаро театрлар куни» ҳамда «21-27 мартгача бўлиб ўтган» Театр томошалари хафталиги»нинг ёпилиши Хоразм вилояти қўғирчоқ театри олд майдонида жуда мароқли ўтди. Томошадан бахраманд бўлган Хива шаҳри ва тумани ахоли мехмонлари, жажжи болажонлар жуда хурсанд бўлишди.
2021-йил 26-март Хоразм вилояти қўғирчоқ театри олд майдонида “Театр томошалари хафталиги”нинг олтинчи куни хам жуда мароқли ўтди. Унда репертуардан жой олган “Афанди хангомалари” спектакли намойиш этилди. Томошадан бахраманд бўлган мехмонлар, шунингдек жажжи болажонлар жуда катта таассуротларга эга бўлишди. Хафталик доирасидаги томошалар ва кўргазмалар яна давом этади.