Янгиликлар

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

18-ноябр куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди. Ушбу муҳим сана муносабати билан давра суҳбати ташкил қилиниб, уни театр директори Д.Атабаев очиб бериб, барчани тариҳий кун билан қутлади.
Тадбир давомида театр адабий эмакдоши Д.Юсупов, режиссёр ёрдамчиси Д.Худайберганов, иқтидорли актёрлардан У.Аллаберганов, Б.Матниёзов, Қ.Матниёзова Х.Соипов, М.Машариповлар сўзга чиқишди.
Шунингдек, давлат байроғимизни мадҳ қилувчи шерлар ҳам ўқилди. Айниқса Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг бутун жамоа жўрлигида куйлангани тадбирга янада шукуҳ ва файз бағишлади.
@Xorazmkukol

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 16 ноябрь куни Вилоятимизнинг чекка ҳудудларидан бўлган Шовот туманининг Махтумқули қишлоғида жойлашган 17-сон мусиқа мактабида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” шиори аостида тарғибот тадбирида вилоят қўғирчоқ театри актёрлари “58-Хон” театрлашган томошасини намойиш қилишди.
Тадбирлар давом этмоқда.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Вилоятимизнинг барча шаҳру қишлоқларида, маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон –янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Бу тадбирларда зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, олимлар қаторида маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳам муҳим ва хайрли тадбирларда фаол қатнашмоқда.
Жумладан вилоятимизнинг Янгибозор туманида 2 та, Хонқа туманида 3та, Қўшкўпир туманида 4та, Хива шаҳрида 4 та ва Янгиариқ туманида 4та ижодий ходимларимиз бўлиб ўтаётган тадбирларда фаол иштирок қилишаяпти.
Ижодий ходимларимиз томонидан тадбирлар давомида Мухаммад Юсуфнинг “Онаизор”, “Ота”, “Меҳр қолур” Абдулла Ориповнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, Махмуд Тоирнинг “Элда бўлсин” Матназар Абдулхакимнинг “Дарсдан сўнг”, “Мозийга қайтиб” туркимидан “58-Хон” театрлаштирилган томошаси ижро қилиниб бугунги кундаги ислоҳотлар ва янгиланишлар тўғрисида таъсирли маърузалар ўқилмоқда.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 3-ноябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрига Хоразм вилоят телевидениясидан бир гурух ижодкорлар ташриф буюриб, театрнинг бир кунлик иш фаолияти билан танишишди. Янги саҳналаштирилган спектакл репетиция жараёнлари ёзиб олинди. Театр директори Д.Атабаев ҳам бош режиссёр Г.Юсуповалар янги режалар тўғрисида телевидения учун интервью беришди.