Янгиликлар

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 29-октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида “Бизнинг театр” мавзусида илмий – амалий конференция ўтказилди. Илмий – амалий конференцияни театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Д.Атабаев олиб борди.
Тадбирда театр директори Д.Атабаев, театр адабий эмакдоши Д.Юсупов, саҳналаштирувчи режиссёр Р.Матниёзова, театр бош маъмури, миллий рақс мутахассиси Ю.Аллаберганов, ёш иқтидорли актёр Қ.Матниёзовалар Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг бугунги фаолияти ҳамда умуман театр санъатининг ривожи тўғрисида маъруза қилишди. “Бизнинг театр ” илмий – амалий конференциясида карантин қоидаларига риоя қилиниши таъминланган холда, барча ижодий ва техник ходимлар иштирок этишди.
Тадбир фойдали ва ишчан рухда ўтиб, қатнашчиларда улкан таассурот қолдирди

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 21-октябр куни – ЎЗБЕК тили байрами муносабати билан Хоразм вилояти қўғирчоқ                       театрида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини театр директори Д.Атабаев олиб борди. Тадбирда театр адабий бўлими мудири Д.Юсупов сўзга чиқиб, она тилимизнинг жозибадорлиги тўғрисида сўзлар экан, Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ассамблеясининг 75-сессиясида она тилимизда нутқ сўзлаганини фахр билан тилга олди.
Театр иқдидорли ижодкори Р.Аллақулиев Аваз Ўтарнинг “Тил” номли ғазали куйлаб даврага хурсандчилик улашди.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

19-октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган         Э.Арипованинг “Жахонгашта афсоналар ” спектаклининг тақдимоти ўтказилди. Унда маданият ва               санъат сохаси вакиллари, тарих сохаси мутахассислари ҳам қатнашиб, янги сахна асари тўғрисидаги           ўз фикр-мулохазаларини билдиришди.

“26-июнь –Халқаро гиёхвандликка қарши кураш” куни муносабати билан эълон қилинган “Гиёхвандликка қарши кураш ойлиги ” бўйича ўтказилаётган тадбирларда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳам фаоллик кўрсатишди.
26-июнь куни юқоридаги мавзуга оид давра сухбати театрда ҳам бўлиб ўтди. “Гиёхвандлик –аср вобоси” мавзусидаги ушбу давра сухбатини театр адабиий эмакдоши Д.Юсупов олиб борди.
Ушбу тадбирда Республика миқёсидаги таниқли актриса Шукуржан Сапаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Отабек Исмаиловлар ҳам иштирок этишди.
Унда гиёхвандликнинг аянчли оқибатлари, унинг маънавий тубанлик эканлиги тўғрисида тўҳталиб, барчани огохлик ва хушёрликка чақиришди.