Xorazm viloyati qòģirchoq teatri jamoasi «Lazgi» Xalqaro raqs festivali doirasidagi repetitsiya jarayonlarida faol qatnashib kelmoqda. Jumladan, 2022 yil 25-aprel kuni xam tayyorgarlik mashģulotlarida òz munosib chiqishlari bilan faollik kòrsatishdi.
2022-yil 22 — aprel kuni Xorazm viloyati qòģirchoq teatri jamoasining Shovot tumani umumiy òrtata’lim maktablari bòylab boshlangan ijodiy safarlari nixoyasiga yetdi. Ushbu gastrol safar 11-apreldan boshlangan edi. 10 kun davom etgan spektakllar namoyishi Shovot tumani maktablari òquvchi bolajonlarda katta taassurot qoldirdi.
КЎЧМА КЎРГАЗМА ИШ БОШЛАДИ
Буюк аждодларимиздан бизгача етиб келган моддий ва номоддий меросни асраб – авайлаш, тарғиб қилиш ҳамда келажак авлодга етказишда музейларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Шу мақсадда мамлакатимизда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда музейларнинг ўзаро ва хорижий давлатлардаги ҳамкасблари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда.
Шу йил 21 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Хивада, “Ичан Қальа” давлат музей-қўриқхонасида “Ўлка тарихи дурдоналари” деб номланган кўчма кўргазмаси иш бошлади.
Кўргазманинг тантанали очилишида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Айжамал Юсупова, “Ичан Қальа” давлат музей-қўриқхонаси директори Шокир Мадаминов, Хоразм вилоят қўғирчоқ театри директори, Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими Даврон Атабаевлар сўзга чиқиб ҳайрли тадбир ташкилотчиларини ва иштирокчиларни табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этишди.
Қорақалпоғистонлик санъаткорлар ва Хоразм вилоят қўғирчоқ театри актёрлари ижросидаги куй-қўшиклар, рақслар иштирокчилар ҳамда хорижий сайёҳларга чексиз завқ бағишлади.
Шундан сўнг иштирокчилар, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар кўргазма намойишига таклиф қилиндилар.
Кўргазмадан ўрин олган қорақалпоқ миллий ҳунармандчилигига оид каштачилик, ёғоч уймакорлиги, заргарлик, ўтов безаклари, кийим-кечаклар, гиламдўзлик намуналаридан иборат экпонатлар барчада катта таассурот қолдирди.
Бир ой давомида Тошҳовли саройида намойиш этиладиган кўргазма ўзаро тажриба алмашиш, музейлар фаолиятини тарғиб этиш баробарида туризмни ривожлантиришга ҳам ҳизмат қилади.
2022 yil 18 aprel kuni Xorazm viloyati qòģirchoq teatri ijodkorlari Xiva shaxrining Ichan qal’a xududidagi Kòxna ark majmuasida tarixiy shaxarga tashrif buyurgan OAV jumladan televideniya, radio, bosma matbuot nashrlari vakillari, jurnalistlar va blogerlardan iborat delegatsiya a’zolari uchun «58-Xon» teatrlashtirilgan maydon tomoshasini namoyish etishdi.
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси барча Республика театр ходимларини “Маданият ва санъат ходимлар куни” муносабати билан муборакбод қилади.
2022 йил 15-апрел куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Театр директори Д.Атабаев, адабий бўлим мудири Д.Юсупов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмаиловлар театр ходимларини табрикладилар. Фаол актёрлар, ўрнак кўрсатган ижодий ходимларга ташаккурномалар топширилди. Уларга ижодий муваффақият, оилавий бахт — саодат тиладилар. Шунингдек Хива шахар хокими Т.Давлетов театр ходимларини “Маданият ва санъат ходимлар куни” билан табриклаб эсдалик совғалар топширди. Хива шахар “Ислом хўжа” мехмонхонаси тадбирлар ўтказиш залида байрам дастурхони ёзилди.