Янгиликлар

2021-йил 25-март Хоразм вилояти қўғирчоқ театри олд майдонида “Театр томошалари хафталиги” нинг бешинчи куни ҳам жуда мароқли ўтди. Унда репертуардан жой олган “Хива лазгиси” спектакли намойиш этилди. Театр жамоаси жажжи болажонлар учун театрлаштирилган тошаларни намойиш этиб, қатнашчиларга хақиқий байрамона кайфият бағишлашди.

2021йил 24-март “Театр томошалари хафталиги” доирасида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси театр биноси олд майдонида навбатдаги “Қўғирчоқ томошалари” ҳамда Урганч тумани умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига Бахтиёр Матниязов сценарийси асосидаги “Шер ва Дуррож” спектакли намойиши бўлиб ўтди. Дастур давомида томошабинлар бир олам завқу-шавқ олишди.

2021йил 23-март куни Вилоятда оммавий тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш комиссияси томонидан тасдиқланган режали жадвалга асосан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари Урганч тумани умумий ўрта таълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарни бошлашди.

2021-йил 23-март “Театр томошалари хафталиги”нинг учинчи кунида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси томонидан репертуардаги “Анжуман” спектакли намойиш этилди. Спектакл ва қўғирчоқлар кўргазмасидан театр санъатига бефарқ бўлмаган барча каттаю кичик томошабинлар бахраманд бўлишди. Шунингдек, томошага Хоразм ТВ ижодкорлари ҳам ташриф буюриб дастурдан лавхалар тасвирга олишди. Театр ижодкорлари Халқимизга байрамона кайфият улашишдан мамнундирлар.