Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг фармойишига биноан Республикамизнинг барча худудларида 2021-йил 13 март куни Умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.
Жумладан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси ҳам мазкур хайрли тадбирдан четда қолмади. 13-март куни эрталаб театр биноси атрофлари ва йўлакларнинг озодалигини таъминлаш, шунингдек қордан тозалаш ишларида фаоллик кўрсатилди. Бинонинг ички хоналарида ҳам тозалик тадбирлари бўлиб ўтди.
Умумхалқ хайрия хашарини театрнинг барча ходимлари ахиллик ва хамжихатликда ўтказиб, юртимиз гўзаллиги ва озода, орасталигини таъминлашга ўз хиссаларини қўшишди.

2021 йил 6-март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри «8-март Халқаро хотин -қизлар куни» муносабати билан «Аёлга эхтиром» шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Жамоа аёллари учун энг эзгу тилаклар билдирилиб, ижодкорлар томонидан аёлларни мадх этувчи шерлар ўқилди. Барча хотин қиз театр ходимларига эсдалик совғалар ва байрам тухфалари тақдим этилди.

2021 йил 6-март куни Хива шахрига Туркия Давлатидан юксак мартабали мехмонлар ташриф буюрди. Мазкур нуфузли Делегацияни тантанали кутиб олиш маросимлари хамда уларга маданий хизмат кўрсатиш тадбирларида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси фаол қатнашди. Мехмонлар учун «58-Хон» театрлаштирилган томошаси хам намойиш этилди.

3-4 март кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Шовот туманидаги № 6-7-8-9-10-12 сонли умумий ўртатаълим мактаб ўқувчилари учун иккита гурух иштирокида “Анжуман” ва “Афанди хангомалaри” спектакллари намойиш этилди.