Янгиликлар

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри 2021 йил 21-27 март «Театр томошалар хафталиги»

2021йил 1-март куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида ўтказилган навбатдаги бадиий кенгаш йиғилишида репертуар режанинг II- чорагига киритилган “Сехрли олма” спектаклини сахналаштиришни бошлаш бўйича қарор қабул қилинди.

2021йил 27-февраль шанба — Саломатлик куни муносабати билан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шаҳар истирохат боғи ҳудудидаги кичик футбол майдонида жисмоний машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар ва югуриш машқларида театрнинг барча ходимлари иштирок этишди.

24–25 февраль кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Шовот туманидаги № 3-20-21-22-44 сонли умумий ўртатаълим мактабларида театр репертуаридаги “Карвон сарой” “Анжуман” ва “Шер ва Дуррож” спектакллари учта гурух ижросида ўқувчилар эътиборига хавола қилинди. Спектакллар тамошабинлар томонидан яхши қабул қилинди.