Янгиликлар

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 3-ноябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрига Хоразм вилоят телевидениясидан бир гурух ижодкорлар ташриф буюриб, театрнинг бир кунлик иш фаолияти билан танишишди. Янги саҳналаштирилган спектакл репетиция жараёнлари ёзиб олинди. Театр директори Д.Атабаев ҳам бош режиссёр Г.Юсуповалар янги режалар тўғрисида телевидения учун интервью беришди.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 31-октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида рақс бўйича навбатдаги махорат дарси ўтказилди. Махорат дарсини ўтказган театр бош маъмури, миллий рақс устаси Ю.Аллаберганов актёрларга назарий ва амалий тарафдан қимматли сабоқлар берди.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

2020 йил 29-октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида “Бизнинг театр” мавзусида илмий – амалий конференция ўтказилди. Илмий – амалий конференцияни театр директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Д.Атабаев олиб борди.
Тадбирда театр директори Д.Атабаев, театр адабий эмакдоши Д.Юсупов, саҳналаштирувчи режиссёр Р.Матниёзова, театр бош маъмури, миллий рақс мутахассиси Ю.Аллаберганов, ёш иқтидорли актёр Қ.Матниёзовалар Хоразм вилояти қўғирчоқ театрининг бугунги фаолияти ҳамда умуман театр санъатининг ривожи тўғрисида маъруза қилишди. “Бизнинг театр ” илмий – амалий конференциясида карантин қоидаларига риоя қилиниши таъминланган холда, барча ижодий ва техник ходимлар иштирок этишди.
Тадбир фойдали ва ишчан рухда ўтиб, қатнашчиларда улкан таассурот қолдирди