Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаларини 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2021 йил 9 февралдаги (10.02.2021 й. № 07-07/11-7) мажлис баёни ижросини таъминлаш ва шу юзадан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йил 11 февраль №60-сонли буйруғи ижроларини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Қашқадарё вилоятига ижодий сафарини бошлади.
26-апрел куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларида репертуардаги “Мактаб қўнғироғи” спектакли ўқувчилар эътиборига хавола этилиб, давомли олқишлар ва юксак эътирофга сазовор бўлди.
2021-йил 23-Апрелъ куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шаҳридаги 12 — сон МТТ да театр репертуаридаги “Анжуман” спектаклини ҳамда, Хива туманидаги 39-сон мактабда “Хива лазгиси” спектаклини намойиш этишди. Хар икки таълим – тарбия масканидаги томошалар барчага ёрқин таассуротлар бағишлади.
2021-йил 20-21 апрель кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарини бошлади. Таълим даргохларида театр репертуаридаги «Анжуман» ва «Хива лазгиси» спектакллари намойиш этилмоқда.
2021-йил 21-апрель куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси иштирокида вокал бўйича навбатдаги машқлар ўтказилди. Машғулотни театрнинг вокал бўйича репетитори Рустам Оллақулиев олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-4038-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Хоразм вилояти қўғирчоқ театри томонидан ёшларга маънавий ибрат бўладиган, уларни жасорат ва матонат рухида тарбиялаш ҳамда театр ва кино актёрларнинг хаёти ва ижоди билан жамоатчиликни таништириш мақсадида Хива шаҳридаги 2-сон умумий ўртатаълим мактаби биносида 2021-йил 17-апрель куни “Театр ва кино” мавзусида ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида театрнинг иқтидорли актёрлари Элёрбек Атабаев, Бахтиёр Матниязов ҳамда Азиза Тиллаевалар ёшлар тарафидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди. Дўстона рухда ўтказилган тадбир ҳаммада катта таассурот қолдирди.