Янгиликлар

2021-йил 15-16-апрель кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Янгиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафар давомида тумандаги № 11-20-38 сонли мактабларда хамда №1-сонли МТТда бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “Хайратул аброр” достони асосида саҳналаштирилган “Шер ва Дуррож” ва «Анжуман» спектаклларни намойиш этишди.

2021-йил 12-13 апрел кунлари Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Янгиариқ тумани умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб сафари яна давом этди. Театр ижодкорлари тумандаги № 3-6-18-26-27-32-34сонли умумий ўртатаълим мактабларида “Анжуман” ва “Хива лазгиси” спектаклларини намойиш этиб, ўқувчи ёшларга қўтаринки кайфият улашишди.

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри адабий эмакдоши, катта ижодий ва касбий тажрибага эга фидойи устоз Давлатназар Юсуповни туғилган куни билан қутлаб, хали узоқ йиллар устоз- шогирд анъаналарини давом эттириб, театр ривожига хисса қўшишларини истаймиз. Устозга узоқ умр, сихат — саломатлик тилаймиз.

12-апрел театримиз бош режиссёри, фидойи ижодкор, ажойиб фазилатли инсон Гулбахор Юсуповани туғилган кунлари билан сидқидилдан муборакбод қилиб, бахту -саодат, узоқ умр, фарзандлар ва набиралар камолини кўришларини тилаймиз.
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси

2021-йил 9- апрелда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоаси Хива шахридаги “Ичан қалъа” музей –қўриқхонаси худудида Германиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасидан ташриф буюрган мехмонлар учун миллий қадриятларимизни тараннум этувчи театр томошаларини намойиш қилишди.