2020 йил 21-октябр куни – ЎЗБЕК тили байрами муносабати билан Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини театр директори Д.Атабаев олиб борди. Тадбирда театр адабий бўлими мудири Д.Юсупов сўзга чиқиб, она тилимизнинг жозибадорлиги тўғрисида сўзлар экан, Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ассамблеясининг 75-сессиясида она тилимизда нутқ сўзлаганини фахр билан тилга олди.
Театр иқдидорли ижодкори Р.Аллақулиев Аваз Ўтарнинг “Тил” номли ғазали куйлаб даврага хурсандчилик улашди.
19-октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган Э.Арипованинг “Жахонгашта афсоналар ” спектаклининг тақдимоти ўтказилди. Унда маданият ва санъат сохаси вакиллари, тарих сохаси мутахассислари ҳам қатнашиб, янги сахна асари тўғрисидаги ўз фикр-мулохазаларини билдиришди.
“26-июнь –Халқаро гиёхвандликка қарши кураш” куни муносабати билан эълон қилинган “Гиёхвандликка қарши кураш ойлиги ” бўйича ўтказилаётган тадбирларда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳам фаоллик кўрсатишди.
26-июнь куни юқоридаги мавзуга оид давра сухбати театрда ҳам бўлиб ўтди. “Гиёхвандлик –аср вобоси” мавзусидаги ушбу давра сухбатини театр адабиий эмакдоши Д.Юсупов олиб борди.
Ушбу тадбирда Республика миқёсидаги таниқли актриса Шукуржан Сапаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Отабек Исмаиловлар ҳам иштирок этишди.
Унда гиёхвандликнинг аянчли оқибатлари, унинг маънавий тубанлик эканлиги тўғрисида тўҳталиб, барчани огохлик ва хушёрликка чақиришди.
23-июнь куни яшил худудларда ички туризмни йўлга қўйиш чора — тадбирлари бўйича Хива шаҳрининг тарихий масканларини зиёрат қилиш учун Наманган вилоятидан бир гурух мехмонлар ташриф буюрди.
Кутиб олиш маросимида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари миллий қўғирчоқлар билан иштирок этишди. Саёхат ва бадиий чиқишлар «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан суратга олинди.
2020 йил 12 июнь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Касаба уюшма қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Хива шаҳар Касаба уюшмаси раис Г.Атамуродова қатнашди. Йиғилишда Касаба уюшмаси фаолияти хисобати тингланиб, жамоа шартномаси лойихаси тақдим этилди.